Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марокаш телевидениеси: Зилзила қурбонлари сони 632 нафарга етди
15:38 / 2023-09-09

Араб янгиликлари (arabnews) нашри хабар беришича, жума куни кечқурун Мағрибда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 632 кишига етди. 329 киши жароҳат олган фалокатдан даҳшатга тушган аҳоли ярим тунда уйларини тарк этган.

Марракеш шаҳри сайёҳлик ҳудудидан 72 километр жануби-ғарбда соат 23:11 да 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Кучли силкиниш қирғоқ бўйидаги Работ, Касабланка ва Ас-Сувайра шаҳарларида ҳам сезилган.

Ички ишлар вазирлиги муайян ҳисоботга таяниб баёнот беришича, табиий офат оқибатида “Ал-Ҳовуз, Марракеш, Варзазат, Азилол, Шишова ва Тарудант музофотларида 296 киши ҳалок бўлган”.

Марокаш ОАВ ушбу воқеани мамлакатда шу кунгача содир бўлган энг кучли зизлила сифатида қайд этди.

ЎзА