Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мармара денгизи чекиниши Истанбулда зилзила хавотирини кучайтирди
11:36 / 2025-12-22

Туркиянинг Мармара денгизи ўз қирғоғидан 20 метрга чекиниши оқибатида кичик ороллар пайдо бўлди, қайиқлар қуруқликка чиқиб қолди, бу ҳолат маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотди, деб хабар берди “Habertürk” телеканали.

Нуфузли Кандилли расадхонаси олимлари шунга ўхшаш ҳолат 2023 йилда ҳам кузатилганини айтиб, вазиятга тушунтириш берди. Уларнинг таъкидлашича, бу босим ўзгариши натижасида юзага келган метеорологик ҳодиса бўлиб, ер силкинишлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Маълумки, зилзилашунослар мунтазам равишда Мармара денгизи атрофида ер қимирлаши хавфи ҳақида огоҳлантириб келади. 

– Истанбулда қачондир 7 магнитудали зилзила содир бўлади, аммо унинг аниқ санаси маълум эмас, -дейди сейсмология профессори Ҳалук Эйидўған. 

Унинг таъкидлашича, Шимолий Анадолу ёриғининг тармоқларидан бири Истанбул қирғоғи яқинидаги Мармара денгизида жойлашган.

Истанбул муниципалитетининг ҳисоб-китобларига кўра, 7,5 магнитудали зилзила шаҳарда камида 90 000 та бинонинг қулашига олиб келади. Суғурта компаниялари зилзиладан етказиладиган зарар 325 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА