Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси яхшиланади
11:59 / 2021-10-13

Навоий вилоятида марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 69 фоиздан 90 фоизга етказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг навоийлик сайловчилар билан учрашувида бу ҳақда айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, келгуси беш йилда вилоятда минг километрдан зиёд ичимлик суви ва 90 километр канализация тармоқлари қурилади.

32 миллиард сўмлик гидрогеологик тадқиқотлар олиб борилиб, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Хатирчи ва Томди туманларининг жами 70 мингдан ортиқ аҳолиси ер ости захираси ҳисобидан ичимлик суви билан таъминланади. Натижада 2026 йилга бориб 163 минг нафар аҳолига илк бор ичимлик суви олиб борилиб, яна 200 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 100 та қишлоқ ва маҳалла обод қилинади. Бунга бюджетдан ҳар йили камида 600 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, 5 минг километр электр тармоғи, мингдан зиёд трансформаторлар янгидан қурилади. Бу ўтган беш йилга нисбатан 2 марта кўп.

Вилоятда 6 минг километр автомобиль йўллари, 186 та кўприк қурилади ва таъмирланади. Бунга 3 триллион сўмга яқин маблағ йўналтирилади.

ЎзА