Тошкент давлат шарқшунослик университетида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази ҳамда Барқарор ривожланиш маркази ҳамкорлигида “Марказий ва Жанубий Осиё: тарихий алоқалар, замонавий ҳамкорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир икки минтақа ўртасидаги кўп асрлик тарихий алоқалар, бугунги ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболдаги стратегик вазифаларни атрофлича муҳокама қилишга бағишланди.
Давра суҳбатини Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори, профессор Гулчеҳра Рихсиева очиб берди ва минтақавий мулоқотнинг илмий ҳамда амалий аҳамиятига тўхталди.


Мазкур давра суҳбати Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатди. Тарихий меросга таяниб, замонавий эҳтиёж ва геосиёсий реалияларни ҳисобга олган ҳолда шаклланаётган ҳамкорлик икки минтақа учун ҳам стратегик аҳамият касб этади.
Тадбир “The Dailiy Ittehad Исломобод” газетасида кенг ёритилди. Нашрда конференция доирасида муҳокама қилинган минтақалараро ҳамкорлик масалалари, тарихий алоқалар ва замонавий интеграция жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.


Бугун минтақалар ўртасидаги мулоқот шунчаки дипломатик учрашув эмас, балки умумий келажакни биргаликда қуриш жараёни. Илм-фан, таълим ва маданий алмашинув эса ушбу жараённинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.


Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА