Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий шифохона аҳоли хизматида
17:22 / 2023-08-15

Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи давомида нафақат ишлаб чиқариш ва саноат тармоғини ривожлантириш, балки ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларни жадал давом эттириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, янги корхоналарга старт бериш жараёнида Бухоро туманида Марказий шифохона ҳам фаолият бошлади.

Давлат раҳбарининг Бухорога ташрифи вилоят марказига туташ туманда истиқомат қилувчи 170 минг нафарга яқин аҳолининг кўп йиллик орзуларини рўёбга чиқарди. Йирик саноат ва ишлаб чиқариш лойиҳалари қатори Бухоро туманида 225 ўринга мўлжалланган замон талабига тўла мос келувчи Марказий шифохона ҳам фойдаланишга топширилди. 36 миллиард сўмга тенг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган масканда реанимация, хирургия, травматология, кардиология ва эндокринология йўналишларида юқори технологик амалиётларни бажариш имконияти яратилди.  

–Янги бинода, янги давр, янги бир кайфият билан иш фаолиятимизни бошладик, – дейди шифохона бўлим бошлиғи Феруз Норов.  – Илгариги бўлимда етарли шароит бўлмаган эди. Ҳозирги вақтда беморлар учун замонавий, қулай шароитлар яратилган. Бу беморларни тўғридан тўғри шошилинч ва керакли, энг замонавий тиббий жиҳозланган  жиҳозлардан фойдаланган ҳолда беморларга тўғри ташхис қуйиш, даволаш имконияти яратилди.  

Сифатли тиббий хизмат кўрсатишда биринчидан малакали мутахассислар синфини шакллантириш талаб қилинса, иккинчидан моддий техник базанинг мустаҳкам бўлиши муҳим омил саналади. Давлатимиз раҳбарининг соҳага қаратган эътибори натижасида бу икки масалага ҳам ечим топилди.  

– Республикамиздаги клиникаларга ҳамда хорижга ўқишга борганимизда ўша ердаги тиббиётда яратилган имкониятларга ҳавасимиз келарди, – дейди жарроҳ Муслима Нуриддинова. – Бизлар ният қилардик. Мана бугун давлат раҳбарининг ташаббуси билан энг сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган мана шундай шифохонада фаолият олиб боряпмиз. Бунинг учун Президентимизга раҳмат. Мана шу бинода бизлар вилоят ва республика миқёсида бажариладиган юқори технологияли мураккаб операцияларни бажариш имкониятига эга бўлдик.  

Фаолиятнинг дастлабки кунидаёқ марказ беморлар узоғини яқин қилди. Замон андозалари асосида жиҳозланган шифохона Бухоро тумани аҳлига тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга киришди.  

– Давлат раҳбарига раҳмат мана шундай имкониятларни бизга туҳфа этди, – дейди меҳнат фахрийси Шоди Ражабов. – Чиройли замонавий имкониятларга эга бўлдик. Бизни жуда ҳам қувонтиряпти.  

Авваллари шаҳардаги республикадаги катта шифохоналарга овора бўлиб юрардик. Ҳозир мана ўзимизда улардан қолишмайдиган янги технологияли шифохона бунёд этилиб фойдаланишга топширилди.  

Президентимиз мазкур тиббиёт маскани фаолияти хусусида тўхталиб, яқин бир ой ичида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда намуна бўлиши кераклигини ҳам таъкидлаган эди. Бу йўналишда ҳам шифохонада илк ўқув семинари бошлаб юборилди.  

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда айнан тумандаги 36 маҳалла фуқаролар йиғини фаолларини йиғдик, – дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Севара Фахруддинова. – Уларга соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ва қандай қилса аҳоли соғлом бўлади ҳамда касалликни олдини олиш борасида семинар тренинглар олиб боряпмиз.  

[gallery-13125]

Маскан очилиши, иш бошлаши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан яна қўшимча тиббиёт ускуналари шифохонага совға қилинди. Умуман олганда, мазкур муассаса тиббиётдаги ислоҳотларнинг инсон қадри учун амалга оширилаётганининг яна бир исботи бўлди.  

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА