Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссиясининг гувоҳномалари топширилди
17:56 / 2019-11-01

Сайлов мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён.


Сайлов мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён. Унинг қонун талаблари доирасида ўтиши бугунги куннинг энг муҳим талабидир. Ана шу талабни тўлақонли амалга ошириш учун янги Сайлов кодексида назарда тутилган барча тадбирлар ўз вақтида бажариб борилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Навоий вилояти бўлимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 5 та округ сайлов комиссиялари раислари ҳамда аъзоларига Марказий Сайлов комиссиясининг гувоҳномаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят сайлов комиссияси аъзолари, туман, шаҳар сайлов комиссиялари раислари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

– Бизнинг сайлов округимизда бугунги кунда 5 маротаба мажлис ўтказдик ва уларда қонунчиликда белгиланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда ишларни олиб боряпмиз, деди 38-Навоий округ сайлов комиссияси раиси Фахриддин Рўзиқулов. – Айни кунгача 69 та сайлов участкалари тузилиб, тартиб рақами, манзили белгиланди. 

Вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Жўраев сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳар бири халқ орасида ўзининг масъулиятли ва фидойилиги билан кўзга кўринган номзодлар орасидан сайланганлиги, ушбу гувоҳномалар уларга яна бир карра билдирилган ишонч ва эътироф белгиси эканлигини таъкидлади.

Тадбирда сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этишига ва дахлдорлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича керакли тавсиялар берилди.