Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди
17:57 / 2023-03-28

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумни миллий қонунчилигимиз ва халқаро талабларга мос тарзда ўтказиш учун барча тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг референдумни кузатиш миссияси Тошкентда ўз ишини бошлади. 

Чекланган миссия таркибига элчи Алберт Жонсон (Исландия) ва унинг ўринбосари Лусине Бадалян (Арманистон) раҳбарлик қилмоқда. Миссия таркиби 10 нафар экспертлар, шу жумладан сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, узоқ муддатли кузатувчилар координатори, ДИИҲБ идораси ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат. 

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда миссия раҳбари Алберт Жонсон таъкидлаганидек, ДИИҲБнинг чекланган миссияси Ўзбекистон МСКнинг таклифини бўлажак референдумда максимал даражада очиқлик ва демократияни таъминлаш истаги сифатида баҳолайди. Асосий гуруҳ экспертларидан ташқари миссия таркибига 14 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳам қўшилади.   

Учрашувда қайд этилганидек, овоз бериш кунидан сўнг миссия референдумгача бўлган давр ва референдумдан кейинги фактларни кўрсатувчи дастлабки баёнотини тақдим этади. Шундан сўнг, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар, тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳисобот тайёрланади. 

Ўз навбатида, мулоқот чоғида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев референдум жараёнлари халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилганлиги, МСК томонидан тасдиқланган Календарь режа ва миллий қонунчилик асосида референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тизимли равишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.    

Томонлар ўзаро самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича фикр алмашдилар.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА