Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси: сайловчиларнинг 55,8 фоизи овоз берди
13:12 / 2016-12-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси фуқаролари юксак сиёсий фаоллик кўрсатаётганини таъкидлади. Соат 13.00 га қадар сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 11 миллион 418 мингдан зиёди овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчиларнинг 55,8 фоизини ташкил этади.

Сайлов миллий сайлов қонунчилигимизга, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик каби демократик принципларга тўла мувофиқ ҳолда ўтаётгани қайд этилди.

Овоз бериш биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Хитой, Индонезия, Таиланд, Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида бошланди.

Сайлов қонунчилиги нормаларига мувофиқ, саломатлиги яхши эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмайдиган сайловчилар учун участка сайлов комиссиялари овоз беришни ушбу сайловчилар турган жойда ташкил этмоқда.

Президент сайловида Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган 5 халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда 50 га яқин давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчи иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, Президентликка номзод кўрсатган сиёсий партиялардан 37 минг нафардан зиёд кузатувчи, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам овоз бериш жараёнини кузатиб бормоқда.

Марказий сайлов комиссияси раиси айни пайтгача жойлардан овоз бериш жараёни давомида сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди.