Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси раиси Тошкент вилоятида
18:31 / 2023-06-29

10-Тошкент вилояти сайлов округига Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев келди. Учрашувда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ҳудудда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган ҳозирлик жараёнлари, округ ва сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Айни пайтда сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ташкил этиш ва очиқ, ошкора ўтказиш учун 968 сайлов участкаси фаолият юритяпти. Уларга бириктирилган участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳам белгиланган тартибда иш олиб бормоқда.

Суҳбат давомида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев комиссия аъзолари учун округда яратилган шароитларни кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Шунингдек, жойларда сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратиш борасида фикр алмашилди.

А. Мусаев, ЎзА.