Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси нотўғри тарқатилган ахборот бўйича раддия берди
10:14 / 2019-08-28

Айрим оммавий ахборот воситалари, хусусан, Россиянинг “Мир24” телеканали, шунингдек “Kun.uz” веб-сайтида “Ўзбекистонда сайловлар жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади.


Айрим оммавий ахборот воситалари, хусусан, Россиянинг “Мир24” телеканали, шунингдек “Kun.uz” веб-сайтида “Ўзбекистонда сайловлар жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Сайлов жараёнлари аввалги сайловлардагидек пропорционал тизимда ўтказилади”, деган мазмундаги хабар эълон қилинган. Мазкур ахборот гўёки МСК раиси сўзларидан ва МСК матбуот хизматидан олинганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати мазкур асоссиз хабарни инкор этиб, МСК томонидан шу кунга қадар бундай баёнот берилмаганини маълум қилди.

Баёнотда маълум қилинганидек, Ўзбекистонда сайлов жараёнлари пропорционал тизимда эмас, балки мажоритар сайлов тизимида ташкил этилади. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида ўтказилади.

Сайлов кодексининг 36-моддасига асосан, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига биноан эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш борасида оммавий ахборот воситаларини олдиндан хабардор қилади.

Барча саволлар юзасидан Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 239-43-91, (71)239-15-72.