Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий сайлов комиссияси ходимлари ҳам хайрияга қўшилди
15:14 / 2020-04-02

Эл бошига тушган синовли кунларда халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган хайру саховат кенг қанот ёзгани кўнгилларга таскин, эртанга кунга ишонч уйғотмоқда.


Эл бошига тушган синовли кунларда халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган хайру саховат кенг қанот ёзгани кўнгилларга таскин, эртанга кунга ишонч уйғотмоқда.

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ҳисса қўшаётганлар сони кундан-кунга кўпаймоқда.

Бунда машҳур тадбиркорлар билан бир қаторда идора ва ташкилотларда хизмат кўрсатаётган ходимлар фаоллиги ҳам кўзга ташланаётгани қувонарли.

Бугун Марказий сайлов комиссияси ходимлари ҳам ўз иш ҳақларининг бир қисмини фондга хайрия тариқасида ўтказди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, коронавирус билан боғлиқ дунёдаги вазият сайловларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати шу жараён билан боғлиқ хабарлар билан бизни таништириб бормоқда.

Жумладан, Қирғизистон Республикасида жорий йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган Баткен, Жалолобод, Норин, Иссиқкўл, Чуй, Ўш вилоятлари ва Ўш шаҳри маҳаллий кенгашлари депутатлари сайловлари пандемия туфайли қолдирилган.

Арманистонда Конституциявий суднинг кўпчилик аъзолари истеъфоси тўғрисидаги 5 апрелга белгиланган референдум камида 50 кунга қолдирилди. Бу COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли Aрманистон ҳукумати бир ой давомида фавқулодда ҳолатжорий этгани билан боғлиқ.

Марказий сайлов кимссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали корнавируснинг олдини олишга қаратилган ишлар акс этган тезкор ахборотлар билан ҳам танишиш мумкин.