French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиёнинг энг кучли рапирачилари аниқланди
11:02 / 2025-12-18

Тошкент шаҳрида 13 ёшгача бўлган ёш қиличбозлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Мусобақа доирасида рапира йўналишидаги яккалик беллашувлар бўлиб ўтди ва ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, чемпионатнинг ўғил болалар ўртасидаги финал баҳсида Селимхон Мустафоев ва Иброҳим Йўлчибоев рақобатлашди. Ушбу ўзбек дербисида Селимхон ғолиб бўлди. Дарвоқе, уларга ярим финалда мағлуб бўлган Муҳаммадамин Шукуржонов (Ўзбекистон) ва Абилайхан Кожагали (Қозоғистон) бронза медаль билан тақдирланди.

Қиз болалар ўртасида Раяна Ташимова, Ульяна Кузикова, Таисия Маленкина каби қиличбозларимиз шоҳсупага кўтарилди.  

Мазкур мусобақа ёш қиличбозлар учун нуфузли мусобақалар олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтамоқда. Беллашувларда иштирокчиларнинг қатъияти, тезкор фикрлаши ва ғалабага интилиши яққол намоён бўлаётир.

20 декабрь кунига қадар давом этадиган Марказий Осиё чемпионатида рапира бўйича жамоавий ҳамда сабля йўналишида яккалик ва жамоавий баҳслар ташкил этилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА