Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиёда ёшлар бизнесини ривожлантириш учун 200 миллион евро ажратилади
17:07 / 2023-12-15

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё ва Мўғулистонда “Бизнесда ёшлар” дастурини йўлга қўйди, дея хабар берди “Тrend” ахборот аегнтлиги. Қайд этилишича, мазкур лойиҳа аҳолининг учдан бир қисмини 35 ёшгача ёшлар ташкил этадиган ҳудудда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган.

Етти йил давомида ёш тадбиркорлар бошчилигидаги кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган дастур учун ЕТТБ 200 миллион евро кредит ажратади, минтақадаги 20 тагача ҳамкор молия институтларини жалб қилади.

– Лойиҳа иштирокчилари тренингда, маслаҳат дарсида ва турли мавзуга оид тадбирларда иштирок этади, – дейилади хабарда. – Банк сармояси инклюзив кредитлаш ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 миллион еврогача грант ҳамда имтиёзли қўшма молиялаштириш пакети билан тўлдирилади.

“Казинформ” ёзишича, Қозоғистон ҳукумати, Кичик бизнес жамғармаси ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган ушбу ташаббус Марказий Осиёда бандликни ошириш ва ялпи ички маҳсулот миқдорини оширишда муҳим бўлган кичик ва ўрта бизнес сектори ривожига ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Б.Худойбердиев, ЎзА