Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастури бўйича биринчи йиғилиш бўлиб ўтди
20:40 / 2021-06-04

Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастури доирасида Бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ўтган тадбирда Марказий Осиё, ЕИ мамлакатлари ва Европа Кенгаши судлов, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Учрашув доирасида Европа ва Марказий Осиё ўртасида умумий ҳуқуқий маконни кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизимлари самарадорлигини ошириш бўйича айрим мавзулар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов ўз нутқида иштирокчиларни инсон ҳуқуқлари ва суд тизимини ислоҳ қилиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ютуқлар билан таништирди.

Ташқи ишлар вазирлиги

Матбуот хизмати