Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Марказий Oсиё янги давр oстoнасида”
17:25 / 2025-12-04

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилояти Кенгашида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви арафасида эълон қилинган “Марказий Осиё янги давр остонасида” мақоласи мазмун-моҳияти ҳамда 8 декабрь – Конституциямизнинг 33 йиллигига бағишланган “Маърифат соати” ўтказилди.

Тадбирда Федерациянинг вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева ва Навоий давлат университети доценти Хуршид Қурбонов иштирокчиларга Конституциянинг қабул қилиниши тарихи, унда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлар, асосий қонуннинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” мақоласида илгари сурилган ғоя ва тамойиллар хусусида кенг тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг ушбу мақоласи минтақада кечаётган сиёсий, иқтисодий ва гуманитар жараёнларга бағишланган бўлиб, у нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа тараққиёти учун муҳим стратегик ҳужжат сифатида эътироф этилмоқда. Мақолада Марказий Осиёдаги давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилаётгани, ўзаро ишонч, очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорлик тамойиллари юксак қадрланмоқда.

– Бугунги кунда минтақа давлатлари умумий мақсадга – тинчлик, барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашга интилмоқда. Президентимиз алоҳида қайд этиб ўтганидек, Марказий Осиё ўз тарихида ижобий сиёсий муҳитга эга бўлмоқда, – дейди Х.Қурбонов. – Мақолада иқтисодий интеграция масаласи алоҳида ўрин тутади. Қўшни давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси йил сайин ошиб бораётгани, қўшма лойиҳалар ва саноат кооперацияси кенгайгани минтақанинг иқтисодий салоҳияти юксалиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, Юртбошимиз ўз мақоласида минтақадаги хавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Афғонистондаги вазият, терроризм ва экстремизм хавфлари, ноқонуний миграция каби муаммоларни ҳал этишда қўшни давлатлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшма механизмлар яратиш, сиёсий мулоқотни кучайтириш ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланади. Қолаверса, мақолада бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида алоҳида сўз юритилган.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири