French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё халқаро институтида учрашув
20:50 / 2021-08-24

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакала 24 август куни Марказий Осиё халқаро институтига ташриф буюрди.

Институт директори Aнвар Носиров билан учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг истиқболлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон минтақада мутлақо янгича сиёсий муҳит яратгани, ўзаро ишонч мустаҳкамланаётгани ва манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилаётгани алоҳида таъкидланди.

Маълумки, ушбу ҳаракатлар Марказий Осиё давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда стратегик имкониятлар яратади.

Учрашувда махсус вакил Тери Ҳакалага давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё халқаро институти ва унинг фаолияти ҳақида маълумот берилди. 

Таъкидландики, институтнинг асосий мақсади Марказий Осиёда яхши қўшничилик, барқарорлик ва фаровонлик муҳитини яратишда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

– Марказий Осиё халқаро институти ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги нуфузли илмий таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу ҳаракатлар минтақалараро дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, – деди Тери Ҳакала.

Учрашув якунида қўшма дастурлар ва тадбирлар, шу жумладан, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этишга доир келишувга эришилди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА