Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё халқаро институтида Қозоғистон Республикаси Элчиси билан учрашув бўлиб ўтади
12:59 / 2022-05-13

Марказий Осиё халқаро институтида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дархан Сатиболди билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонга Марказий Осиё халқаро институти олдидаги  мақсад ва вазифалар, Институтнинг  маҳалллий ва хорижий, жумладан Қозоғистондаги шериклар билан ҳамкорликда амалга ошираётган тадбирлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Давлатимиз раҳбарларининг кўп асрлик  дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро  ишончни янада мустаҳкамлаш  борасидаги   қатъий сиёсий  иродаси  туфайли    2021 йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали алоқаларининг шонли йилномасида янги ёрқин саҳифа очилгани  – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кенг кўламли  шерикчиликни иттифоқчилик  муносабатлари даражасига олиб чиқиш  тўғрисида қарор қабул қилингани чуқур мамнуният билан қайд этилди. 

Учрашувда шунингдек, олий даражалардаги сўнгги ташрифлар чоғида эришилган  келишувларни амалга оширишга кўмаклашиш, Марказий Осиёда  минтақавий ўзаро ҳамкорлик, уни  кенгайтириш ва  мустаҳкамлаш, мамлакатларимизнинг  етакчи таҳлилий марказларининг  икки томонлама ва кўп томонлама  таркибдаги  ҳамкорлиги  масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида икки томонлама ва минтақавий шерикчилик масалалари ҳамда  икки мамлакат  илмий-академик  алоқаларини фаоллаштириш  бўйича мунтазам  мулоқот қилиб туришга келишиб олинди.

 

Гавхар МИРХАЛИЛОВА,

Марказий Осиё халқаро институти

етакчи мутахассиси,

ЎзА