English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Корея: парламентлар қўшма декларацияси қабул қилинди
19:11 / 2025-12-16

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши якунланди.

“Инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги нуфузли анжуман доирасида ялпи мажлис ва сессиялар ташкил этилди.  

Инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва рақамли трансформация йўналишлари бўйича фикрлар билдирилиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, инновацион ечимларни жорий этиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.  

Экология ва «яшил» сиёсат масалаларида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишда парламент назоратини кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни  таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар гендер тенглик, ёшлар сиёсати, таълим ва маданий алмашинувларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш таклифини билдирди.

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарлари учинчи йиғилишининг Қўшма декларацияси ҳам қабул қилинди.

Келгусида парламент дипломатиясини кучайтириш, қонунчилик бўйича илғор тажрибалар билан алмашиш ва мулоқот майдонларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг навбатдаги – IV йиғилиши 2026 йилда Қозоғистон Республикасида ўтказилади.  

Норгул Абдураимова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА