Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Хитой божхона хизматлари раҳбарларининг “С5+1” форматидаги учрашуви ташкил этилди
12:13 / 2023-10-19

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов “Бир макон – бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида қатнашди.

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси 2016 йилда айнан бизнинг мамлакатимизда илгари сурилган ва Ўзбекистон томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ушбу ташаббус трансчегаравий транспорт логистикаси, энергетика ва телекоммуникация инфратузилмасини макроиқтисодий жиҳатдан мувофиқлаштириш, савдо ва инвестиция соҳасидаги тўсиқларни бартараф этиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни биргаликда комплекс амалга ошириш имконини беради.    

“Бир макон, бир йўл” — Хитойнинг халқаро ташаббуси бўлиб, у Марказий Осиё, Европа ва Африка минтақасида жойлашган 60 дан ортиқ мамлакатларни ўзаро боғловчи мавжуд иқтисодий йўлакларни янада такомиллаштириш ҳамда янги транспорт ва савдо йўлларини яратишга қаратилган. Ушбу ҳудуддаги давлатлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 55 фоизини, глобал энергия захираларининг 75 фоизини ўзида жамлаган.    

Хитойга амалий ташрифнинг энг самарали платформаси бу Марказий Осиё ва Хитой божхона хизматлари раҳбарларининг “С5+1” форматида навбатдан ташқари учрашуви бўлди. Бундай форматдаги учрашув илк бор ўтказилди.    

Учрашувда томонлар “Бир макон, бир йўл” ташаббусини самарали амалга оширишда божхона органлари зиммасига юкланадиган вазифалар ва уларни биргаликда амалга оширишнинг механизмларини атрофлича муҳокама қилди.    

Шунингдек, Марказий Осиё минтақасининг Хитой билан тобора ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий алоқалари божхона тартиботларини ўзаро уйғунлаштириш ва соддалаштиришни тақозо этади. Шу боисдан ташқи савдо юкларининг трансчегаравий ҳаракатида “Ягона ойна” тамойилини кенг қарор топтириш, хавфларни бошқариш, ноинтрузив ва интеллектуал картографик кўрикларни амалга ошириш, ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш йўналишларида ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.  

Бу форматдаги учрашувларни мунтазам ташкил қилиш таклифи илгари сурилди. Шу билан бирга, ҳамкорликдаги чора-тадбирларни тезкор ва самарали амалга оширишни рағбатлантириш зарурлиги қайд этилди.    

 

Ш.Маматуропова,    

ЎзА