Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё трансчегаравий турпакетлари ишлаб чиқилади
14:23 / 2025-06-24

Туризмни ривожлантириш ҳар қандай давлат иқтисодиётини юксалтиришда муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу соҳанинг самарали ривожланиши янги иш ўринлари яратилиши, инфратузилманинг яхшиланиши ва маданий алмашинувнинг кучайишига сабаб бўлади.

Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов Улан-Батор шаҳрида Мўғулистоннинг маданият, спорт, туризм ва ёшлар ишлари вазири Чинбатин Ундрам хоним билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар ўртасида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзаро танишув бўйича қўшма тадбирлар, туроператорлар ўртасида “Б2Б” учрашувлар уюштириш ҳамда Мўғулистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва блогерлари учун пресс-тур ташкиллаштириш, мўғул ва хорижий сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган қадимий шаҳарларни ва йўналишларни, шунингдек, эко ва этнотуризм манзилларини қамраб олувчи ягона Марказий Осиё трансчегаравий турпакетларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Самарқанддаги БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг Халқаро туризм академиясида таълим алмашувини ташкил этиш бўйича таклифлар ўрганилди.

Музокаралар якунида келгусида сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА