Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ўзгаришлар силсиласида барқарор ривожланмоқда
19:10 / 2023-07-25

Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида “Марказий Осиё: ўзгаришлар даврида барқарор ривожланиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти билан ҳамкорликда уштирилган тадбирда вазирлик, идоралар вакиллари, етакчи таҳлилий марказлар мутахассислари иштирок этди.

Экспертлар Марказий Осиёга оид муҳим воқеликлар, жумладан, иқтисодий барқарорлик, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик хусусида сўз юритиб, минтақада ўзаро боғлиқлик тамойилини юқори босқичга олиб чиқиш масаласини таҳлил қилишди.

Сўнгги йилларда минтақамиз давлат раҳбарлари сиёсий иродаси туфайли жадал ривожланиб, барқарорлик, бирдамлик ва халқаро субъективлик хусусиятини намоён этмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юқори даражадаги халқаро анжуманларда илгари сурилаётган, қатъий иродага асосланган таклиф, ташаббуслар Марказий Осиёда тараққиётига туртки бераётган ҳал қилувчи омиллар сифатида эътироф қилиннди.

[gallery-12897]

Янгича минтақавий сиёсат амалга оширилиши Марказий Осиёни ягона савдо-инвестиция, транспорт-коммуникация платформасига айлантиришга эришиш имконини бергани қайд этилди.

Марказий Осиё аллақачон сармоявий фаоллик, иқтисодий ўсиш марказларидан бирига айланган. Экспертлар фикрича, минтақа давлатлари ялпи ички маҳсулоти сўнгги беш йилда 20 фоиз ошиб, 370 миллиард долларга етди.

Мулоқот чоғида янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, кўпгина мамлакатлар келажак иқтисодиётига фаол ўтаётгани урғуланди.

Шу билан бирга минтақалар ўртасида технологик бўшлиқ эҳтимоли сезилаётгани боис минтақани ривожлантириш, ташқи дунё билан алоқани мустаҳкамлаш долзарб кун тартибига чиқаётгани таъкидланди.

Учрашувда глобал жараённинг Марказий Осиё мамлакатлари, Россия ва бошқа яқин минтақалар ривожига таъсири мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Замонавий шароитда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Дастурга мувофиқ, мулоқот сўнгида халқаро ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб кун тартиби бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Беҳруз Худойбердиев, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА