Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бошланди
Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Норбоева иштирок этмоқда.
Мажлисда гендер тенгликка эришиш сиёсатини амалга ошириш хусусида фикр алмашиш, минтақа хотин-қизларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти декларациясини қабул қилиш ва етакчи аёллар мулоқоти иштирокчиларининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига мурожаат қилиши режалаштирилган.
ЎзА