Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи Маслаҳат учрашуви бу йил Душанбе шаҳрида бўлади
Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи юбилей Маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтади, деб маълум қилди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги “Ҳовар” агентлигига.
Республика ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, шу кунлари Тожикистон пойтахтида Оролни қутқариш халқаро жамғармасини таъсисчи давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Саммит ишида Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси президентлари иштирок этиши кутилмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари учрашувини ўтказиш учун Тожикистон Республикасида кенг қамровли тайёргарлик ишлари бошланган, дейилади хабарда.
Кутилишича, Бешинчи юбилей Маслаҳатлашув учрашуви якунлари бўйича қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади. Саммит якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши айтилмоқда.