Марказий Осиё чемпионати қизғин паллада
Пойтахтимизда ўтаётган қиличбозлик бўйича Марказий Осиё чемпионатининг рапира йўналиши бўйича ўтказилган жамоавий баҳсларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақанинг U12 ёш тоифасидаги ўғил болалар беллашувида Фарғона 1 жамоаси мусобақа ғолибига айланган бўлса, Қорақалпоғистон иккинчи, Андижон 1 ва Тошкент 1 терма жамоалари учинчи ўриндан жой олди. Қизлар баҳсида эса Тошкент 1, Андижон, Фарғона ва Тошкент 3 термалари шоҳсупага кўтарилди.
Ўн тўрт ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасидаги баҳсларда Фарғона жамоаси йигитлари чемпионга айланди. Тошкент 1 қизлар жамоаси эса барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА