Марказий Осиё биринчи медиа форуми Остона шаҳрида бўлиб ўтмоқда
Остона шаҳрида Марказий Осиё биринчи медиа форуми бошланди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилади.
Унда юздан ортиқ маърузачилар, жумладан, Пулитцер мукофоти совриндорлари, сиёсатчилар, журналистлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва медиа соҳасидаги таниқли экспертлар иштирок этишмоқда.
Икки кун давом этадиган форумда ОАВни ривожлантиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, иштирокчилар минтақавий ўхшашликни ўлчаш, янги медиа йўналишлари, саноатда сунъий онг технологиялари, Марказий Осиёдаги креатив саноатнинг келажаги, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун минтақавий ва глобал кооперацияларнинг имкониятлари, медиа соҳасида саводхонлик масалалари, аёлларнинг ОАВдаги роли каби мавзуларда баҳс юритадилар.
Г. Абдуллаева, ЎзА
УБ.