Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ)да 1 июнь куни “Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Ушбу тадбир МОХИ томонидан Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Конференцияда икки давлат етакчи таҳлил тузилмалари экспертлари иштироки кўзда тутилган.
Хусусан, Ўзбекистондан Марказий Осиё халқаро институти, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Фанлар академияси, Тожикистон Республикасидан эса Президент ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Миллий Фанлар академияси мутахассислари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда мустақил экспертлар иштирок этади.
Анжуман Ўзбекистон ва Тожикистон илмий-тадқиқот ҳамжамиятлари ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича очиқ ва конструктив фикр алмашишда муҳим платформа яратади.
Zoom: https://us02web.zoom.us/j/8483...
ЎзА