Марказий Осиё давлатлари экспертлари учрашуви тўғрисида
Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида навбатдаги экспертлар учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.
Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирликларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида навбатдаги экспертлар учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Тадбирда 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда Марказий Осиё давлатлари президентларининг 2020 йили Қирғизистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан конструктив фикр алмашилди.