Марказий нерв тизими ва ҳаётий муҳим органлар ўзаро боғлиқ фаолиятини регулятор механизмларини математик моделлаштириш
Шухрат Юлдашович ИСРОИЛОВ Таянч докторант Рақамли технологиялар ва суньий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти Тошкент, Ўзбекистон i.shuha84@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада регуляторика усулларига асосланган ҳолда кечикувчи типдаги чизиқсиз функционал-дифференциал тенглама ёрдамида миянинг асосий ҳаётий муҳим органлар билан ўзаро боғлиқ фаолиятининг математик ва компьютер модели ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар: марказий нерв тизими, математик модел, функционал-дифференциал тенгламалар, регуляторика, динамик хаос, тирик тизимлар.