Марказий банкда пул-кредит сиёсати бўйича Халқаро валюта жамғармасининг миссияси бўлиб ўтмоқда
Халқаро валюта жамғармасининг пул-кредит сиёсати ва молиявий статистика техник кўмаги миссияси доирасида Пул-кредит сиёсати ва молиявий статистикани юритиш амалиётини такомиллаштириш бўйича 31 июлдан 1 августга қадар семинар-тренинг ташкиллаштирилди.

Мазкур ўқув-семинари давомида ХВЖнинг пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш методологияси, бухгалтерия ҳисоби асослари хамда ХВЖнинг “Халқаро Молия Статистикаси” ахборот тизимида статистик маълумотларни чоп этиш амалиёти бўйича ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш юзасидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Машғулотлар очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган бўлиб, пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш борасидаги халқаро тажриба ва ёндашувлар, ХВЖнинг тегишли йўриқномаларида белгиланган талаб ва меъёрлар ҳар томонлама муҳокама қилинмоқда.