Марказий банк йиллик ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.
Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Йиғилишда шу билан бирга, Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА