Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Markaziy Bank Uzbekistan” номли телеграм бот очилмаган – Марказий банк
12:29 / 2023-04-12

Марказий банкнинг маълум қилишича, айрим фуқаролар томонидан уларга “Markaziy Bank Uzbekistan” номли фойдаланувчи томонидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун телеграм ботга кириш лозимлиги юзасидан хабар келганлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам ушбу бот ва хабар Марказий банкка тегишли эканлигига аниқлик киритишни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Мазкур хабар ва ботнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор бермаслик ва ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

ЎзА