Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк: Ўзбекистонда долларлашув даражаси – 30,6 фоизгача, кредитлар эса – 44,3 фоизгача пасайди
14:32 / 2023-05-04

Марказий банкнинг маълум қилишича, мамлакатимизда пул бозорида нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари сақланиб қолинмоқда. Январь-апрель ойларида UZONIA индекси тўлиқ фоиз коридори доирасида асосий ставка пасайтирилишидан сўнг 13 фоиз атрофида шаклланди.

Тижорат банклари депозит базасининг ўсиш суръатларида жадаллашиш кузатилмоқда. Апрель ойи якунлари бўйича миллий валютадаги муддатли депозитлар қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга ошди.  

Иқтисодиётни кредитлаш суръатларининг ўсиши, асосан миллий валютада ажратилган кредитлар ҳисобига тезлашди. Тижорат банклари томонидан январь-апрель ойларида ажратилган кредитлар ҳажмининг 1,3 баробарга ўсишида аҳолига берилган автокредитлар, микроқарзлар ва истеъмол кредитларининг юқори суръатларда ошгани асосий омил бўлди.  

Ушбу тенденциялар, ўз навбатида, иқтисодиётда долларлашув даражасининг пасайишида ҳам ўз аксини топиб, депозитлар бўйича долларлашув даражаси – 30,6 фоизгача, кредитлар бўйича эса – 44,3 фоизгача пасайди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА