Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
21:37 / 2023-02-06

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг тегишли буйруғи билан Маъруфжон Маҳмуджонович Раҳмонов Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Жамшид Алиевнинг ўрнида иш бошлади.

Маъруфжон Раҳмонов 1982 йил 6 январда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги молия-иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Давлат тижорат Халқ банки Наманган вилояти бўлимида мутахассис сифатида бошлаган. 2003-2014 йилларда Халқ банки Наманган вилояти филиалида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида, 2014-2017 йилларда Республика Инкассация хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2017-2018 йилларда Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2018 йил 7 февралдан буён Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА