English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўллади
20:05 / 2026-02-13

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил январь ойида жами 27 та масалани кўриб чиқди. Корпоратив банк карталарига хизмат кўрсатишда қонунчилик талаблари бузилгани ҳамда инспекциялар давомида аниқланган камчиликлар учун 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланди.

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

“BARAKA BIZNES HAMKOR MIKROMOLIYA TASHKILOTI” ва “EFFECTIVE MONEY MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖлари ўз аризасига асосан микромолия ташкилотлари реестридан чиқарилди. “IT UNISOFT GROUP” АЖга тўлов ташкилоти фаолияти учун берилган лицензия ҳам бекор қилинди.

Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига риоя қилиш, банк ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тўлов ташкилотларида белгиланган талаблар бажарилиши муҳокама қилинди.

Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолиятини ташкил этмаганлиги учун 4 та тўлов ташкилотига огоҳлантириш берилди. Шунингдек, корпоратив банк карталарига хизмат кўрсатишда қонун талаблари бузилгани учун 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўлланди.

Жорий йил январь ойида аниқланган камчиликлар бартараф этилмагани сабабли, жумладан устав капитали қонунчиликда белгиланган энг кам миқдорга етказилмагани ва банк фаолиятига оид қатор талаблар бажарилмагани туфайли, “YANGI BANK” АЖнинг банк фаолияти учун берилган лицензияси бекор қилинди.

Ш. Маматуропова, ЎзА