Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк 15 та тижорат банкининг 101 нафар ходимига интизомий жазо қўллади
12:29 / 2022-08-08

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуни 62-моддасига асосан, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг май ва июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Унда тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қатор қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, шу билан бирга, кредит ва муддатли омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмаганлиги, шунингдек, банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.

Аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ипотека-банк, Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банки, Туронбанк, Трастбанк, Капиталбанк, Миллий банк, Ҳамкорбанк, Асака банк, Универсалбанк, Даврбанк ва Ипак йўли банкига банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги юзасидан чоралар кўрилиши тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Аммо, тижорат банклари қандай қоидабузарликларга йўл қўйганлиги ҳақида маълумот берилмади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, агар банк фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар бўлса, @sberkassabotга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

ЎзА