Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўллади
09:26 / 2026-01-15

Марказий банк матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, ўтказилган текширувлар натижасига кўра, пруденциал талаблар ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани учун ўтган йил декабрь ойида 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўлланилди. Шунингдек, 10 та банк, 1 та тўлов ташкилоти ва 1 та тўлов оператори огоҳлантирилди.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2025 йил декабрь ойида 6 марта йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишларда жами 45 та масала муҳокама қилинди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати, пруденциал меъёрларга риоя қилиш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш ҳамда киберхавфсизлик масалалари муҳокама марказида бўлди.

Текширувлар давомида аниқланган камчиликлар ва талабларга риоя қилинмагани сабабли Марказий банк тегишли санкциялар ва огоҳлантириш чораларини қўллади. Бу қадам банклар фаолиятининг очиқлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган муҳим чора сифатида баҳоланади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА