Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги 85 оилани оталиққа олди
13:17 / 2020-05-02

Карантин вақтида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ана шундай ташаббус билан чиқди.


Карантин вақтида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ана шундай ташаббус билан чиқди.

Ҳарбий хизматчилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаса-да, бироқ оғир кунларда халқимизга кўмак бериш учун “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги 85 та кам таъминланган оилага икки ҳафтада бир маротаба ун, шакар, ёғ, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйди. Хайрия ёрдамини етказаётган ҳарбийлар хонадонларда дезинфекция тадбирларини ҳам амалга ошириб, аҳолига тиббий тавсия ва маслаҳатлар ҳам бермоқда.

photo_2020-05-02_13-18-18.jpg

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати