Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказда 1,5 минг нафарга яқин фуқаро таҳсил олди
15:14 / 2022-03-04

Юртимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанликлигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Андижон шаҳрида ташкил этилган “Ишга марҳамат” мономарказида ҳам бу борада эътборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ички ва ташқи меҳнат бозори учун юқори касбий малакага эга мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини ташкил этиш борасидаги ишлар олиб борилиб, юқори касбий малакага эга мутахассислар тайёрланмоқда. 

[gallery-5992]

Айни пайтда марказда сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, умумқурилиш, хорижий тиллар соҳалари бўйича 24 та ихтисослик йўналиши бўйича 2 сменада ўқув курслари ташкил этилган. Умуман, марказ фаолият бошлагандан буён 1 минг 500 нафарга яқин фуқаро турли ихтисосликлар бўйича ўқув курсини тамомлади. Шунингдек, битирувчиларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг истиқболли лойиҳалари учун кредитлар ажратилишига яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), 
ЎзА