French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказ янги бинода иш бошлади
00:10 / 2025-12-07

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги байрами арафасида Андижон вилояти Марҳамат тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Марказнинг янги биноси очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Марҳамат тумани ҳокими Эргашали Абдужалилов ва бошқалар томонидан малакатимизда инсон шаъни, қадрини улуғлашдек юксак инсоний тамойил асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилиб, самарали иш олиб бораётган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти ана шу йўналишдаги ибратли ишларнинг бир намунаси эканлиги қайд этилди. 

Марҳамат туманида аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, фуқароларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги, замонавий биноси барпо этилиб, ишга туширилганлиги туманда ижтимоий ҳимоя тизимини янада юқори янги босқичга олиб чиқади.

Марказнинг замонавий қиёфага эга, янги биноси энг сўнгги талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган тарзда жиҳозланган. Жумладан, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун барча шароитлар яратилган. Бинода пандуслар, лифтлар, махсус хоналар ва қулай йўлакчалар улар учун хизмат кўрсатишни янада осонлаштиради, эркин ҳаракатланиш имконини беради. 

Мурожаатчилар учун қулай ўриндиқлар, ахборот стендлари ва зарур инфратузилма билан таъминланган шинам кутиш заллари мавжуд. Шунингдек, фуқароларнинг муаммоларини хотиржам ва шахсий муҳитда ҳал этиш учун алоҳида, махсус жиҳозланган маслаҳат хоналари ҳам ташкил этилган.

Марказ замонавий ахборот технологиялари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, қулайлик ва шаффофликни таъминлаш учун барча жараёнлар рақамлаштирилган.

Марказнинг янги биноси туман аҳолисига байрам туҳфаси бўлди. 

Ф. Убайдуллаев, 
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари