Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказ илк таҳсил олувчиларни қабул қилди
18:39 / 2022-01-11

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Муборак дала ўқув майдони негизида ташкил этилган Танк ва жанговар машиналар экипажларини тайёрлаш маркази ўзининг илк таҳсил олувчиларини қабул қилиб олди. Дарс жараёнларини бошлаш олдидан ташкил этилган тантанали тадбирга округ қўмондонлиги вакиллари, фахрий ҳарбийлар, бир гуруҳ ёшлар ва нуронийлар таклиф этилди.

Сўз олганлар барчани Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги шодиёнаси билан табриклаб, давлатимиз томонидан ҳарбийларга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг меҳмонлар дала ўқув майдонида яратилган шарт-шароитлар ва таҳсил бериш жараёнлари билан танишди.  

Муборак дала ўқув майдони марказ фаолияти учун ҳар томонлама қулайликларга эга. Ётоқхона, ошхона, кутубхона, ўқув хоналарининг тўлиқ жиҳозланганлиги назарий билимларни эгаллашда муҳим саналса, саф тортиб турган юзлаб жанговар машиналар амалий билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, сифатли таълимни таъминлаш мақсадида юқори малакага эга, билимли офицер ва сержантлар устоз сифатида саралаб олинган. 

Таҳсил олувчилар мукаммал тузилган дарс жадвали асосида ўқитилиши билан бир қаторда, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам режали тадбирлар белгилаб олинган.  

Ўлмас Баратов, ЎзА