Мария Тимофеева Мексикада порламоқда
Мексиканинг Юкатан штати Мерида шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнирда мамлакатимизнинг учинчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева асосий тўрга йўл олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Мария мусобақанинг саралаш баҳслари 1/2 финал босқичида аргентиналик Мартина Таборда Капуррони 6:4, 6:1, асосий тўрга йўлланма берувчи финал баҳсида яна бир аргентиналик теннисчи Мария Лурдес Карлни 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, Мария нуфузли мусобақанинг асосий тўр баҳслари илк даврасида польшалик Магдалена Френх билан куч синашади. Баҳс 25 февраль куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА