Мария Тимофеева Люксембургда порламоқда
Люксембургнинг Петанж шаҳрида давом этаётган теннис бўйича W75 таснифидаги турнирда Мария Тимофеева ярим финал босқичига муваффақиятли ўтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева яккалик баҳсларининг 1/4 финалида германиялик Мона Бартелга қарши кортга тушди. Теннисчимиз илк сетда бор йўғи рақибига 3 та геймни бой берган бўсла, иккинчи сетда бирорта ҳам геймни ютқазмади ва ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Энди 22 ёшли Мария Тимофеева 1/2 финалда бельгиялик Елине Вандромме билан куч синашади. Мазкур ўйин мамлакатимиз вақти билан бугун соат 20:30да бошланади. Агарда теннисчимиз ушбу учрашувда ғалаба қозонса, финалда чехиялик Барбора Паликова ҳамда германиялик Эва Беннеманн ўртасидаги ўйин ғолибига қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА