English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мария Тимофеева Баҳрайндаги илк ғалабасини қўлга киритди
10:01 / 2026-01-21

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича W75 тоифасидаги халқаро турнирда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева муваффақиятли старт олди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирнинг яккалик баҳслари илк даврасида Мария Тимофеева россиялик Анастасия Тихоновага қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетда бир хил - 6:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, иккинчи даврага йўл олди.

Шу тариқа, Мария нуфузли мусобақанинг нимчорак финалида америкалик Кэрол Янг Су Лига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Дарвоқе, теннисчимиз жуфтлик беллашувларида германиялик шериги Антония Шмид билан тандем ҳосил қилди. Афсуски, улар илк босқичда нейтрал мақомдаги теннисчилар Варвара Паншина ва Дарья Зелинская дуэтига имкониятни бой бериб қўйди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА