Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифатпарвар жадид: Муҳаммадқул Ўринбой ўғли (+видео)
19:32 / 2025-12-28

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида маърифатпарвар жадид, тараққийпарвар уламо — Муҳаммадқул Ўринбой ўғли ҳақида маълумот берилади.

Жадидлар даврий матбуотга тарғибот ва ташвиқотнинг муҳим воситаси сифатида қараган. Уларнинг фикрича, миллий матбуот Марказий Осиёнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этишнинг бош воситасига айланиши мумкин эди. Умуман Туркистон жадидларининг асосий хизматларидан бири айнан ХХ аср бошларида минтақада мусулмон ва миллий мустақил матбуотга асос солганидир.

Минтақада мавжуд газета ва журналлар ташкилотчилари, муаллифлари, ўқувчилари, тарғиботчилари ва тарқатувчилари жадидларнинг ўзи бўлган. Улар ташқи дунёга очиқ бўлиш кераклигини тушунди ва имкон бўлиши билан қисқа муддатли бўлса-да, ўз матбуотини яратди. Шубҳасиз, бу борада Самарқанд маърифатпарварларининг хизмати беқиёс бўлган.

Самарқандлик жадидлар томонидан 1917 йил 16 апрелдан «Ҳуррият» газетаси чиқарила бошланди. Бошида унинг муҳаррири Мардонқул Шоҳмуҳаммадзода бўлган. Ундан кейин 2 ойча Акобир Шоҳмансур ўғли мудир бўлиб ишлайди. Журналнинг 27-сонидан эътиборан Абдурауф Фитрат бош муҳаррир сифатида белгиланади. Таҳрир ҳайъатида Ҳожи Муин билан Сайид Ризо Ализода ишлаган. Газета беш юз — минг дона орасида босилиб туради. Самарқанд жадидлари томонидан ташкил этилган «Зарафшон» ширкати китобхонасининг кўпроқ сармояси шу газетага сарф қилинади. Охирида газета моддий жиҳатдан қийинчилик кўпайгани учун унинг ноширлигини Муҳаммадқул Ўринбой ўғли бажариб туради. Газета фаолияти бир йилдан ортиқроқ давом этиб, 1918 йилда 87-сони чиқиб тўхтатилади.

Батафсил

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fkT5lBtWDLc" title="Ma’rifatparvar jadid: Muhammadqul O`rinboy o`g`li " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА