Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифатли эл ўз улуғин унутмас
13:43 / 2020-04-09

9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун.


9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун 

Ҳақиқий маърифатли эл ҳар қандай вазиятда ҳам ўз аждодларини, улуғларини унутмайди. Уларнинг эзгу ишларини ҳамиша ёдга олади ва бундан чексиз фахрга тўлади.

Тошкент давлат шарқшунослик институти Темурийлар тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур туғилган куннинг 684 йиллигига атаб “Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан ва маданият” мавзуида онлайн маърифий-илмий суҳбат ўтказди.

Ушбу маърифий суҳбат Zoom платформасида онлайн форматда ташкил этилди. Онлайн мулоқотни институт ректори Гулчеҳра Рихсиева ва бошқалар заминимизнинг ҳар қаричида тарих мужассам эканлигини, Соҳибқирон Амир Темурдан улкан давлатчилик, илму урфон, маданий мерос қолганлиги, уларни чуқур ҳамда тизимли ўрганишга қодир мутахассис бўлиб етишиш шарқшунос-талабалар зиммасида эканлигини, бунинг учун ҳозирги синовли кунларда уйда қолиб, тинмай ўқиш ва ўзлаштиришнинг зарурати ҳақида тўхталиб ўтди.

– Соҳибқирон Амир Темур бунёд этган салтанатда илм-фан, маданият ўз даврининг энг олдинги ўринларда бўлган. Бугун шундай имкониятдан фойдаланиб, музейимизнинг онлайн музейи дастурини институт талабаларига эсдалик сифатида қиламиз. Бу дастур орқали институт устозлари ва талабалари музей фондидаги экспозицияларни онлайн кўриш имкониятига эга бўлади, – деди Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев.

Онлайн маърифий суҳбатда Омонулло Бўриев, Қосимжон Содиқов, Абдумажид Мадраимов, Тўлқин Хайит, Олимжон Давлатов ва Фаррух Авазов темурийлар тарихи ва у даврдаги илм ва маданият билан боғлиқ изланишларини баён этди. Шунингдек, унда Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети катта ўқитувчиси Ёрмуҳаммад Мадалиев бошчилигидаги талабалар ҳам қатнашди.

Суҳбат якунида Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаларининг Zoom дастури орқали Темурийлар тарихи давлат музейига онлайн ташрифи ҳам уюштирилди.