Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маърифат ва банк: Билимли жамият билан қудратли иқтисодиёт сари
13:34 / 2025-09-24

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Маърифат ва банк: Билимли жамият билан қудратли иқтисодиёт сари” форуми бошланди.

Форум Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Миллий кутубхона, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдо уюшмалари ассоциацияси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Уч кун давом этадиган форумда республика банклари, нашриётлар, ижодкорлар, жамоатчилик фаоллари ва китобхонлар қатнашмоқда.

Форумдан кўзланган мақсад аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, китобхонликни кенгайтириш, маҳалла даражасида билим манбаларини яқинлаштириш ва иқтисодий қарорлар қабул қилинишида аҳолининг қатнашувини кучайтиришдан иборат.

[gallery-25432]

Форумни Марказий банк раиси ўринбосари А.Турдалиев ва Миллий кутубхона директори У.Тешабоева кириш сўзлари билан очиб берди.

Форум доирасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳиби Шуҳрат Дарё жонли ижрода чиқиш қилди. Банклар ва нашриётларнинг учрашувлари ўтказилди, “Тингла АИ” ва “Bookblok” иловалари намойиш этилди. “Миллий караоке” жамоаси чиқиши, “Очиқ микрофон” дастури ҳамда китоб савдо ярмаркалари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, форум доирасида иштирокчиларга банк тизими ва нашриётлар ҳамкорлиги билан танишиш, янги лойиҳалар ҳақида маълумот олиш имконияти яратилган.  

Форумнинг биринчи кунида билимли жамият иқтисодий тараққиётнинг асосий омили экани кенг тарғиб қилинмоқда.

Шаҳноза Маматуропова,

Ў.Ҳаитов (сурат),

ЎзА мухбири