Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат улашиб” лойиҳаси ёшларга манзур бўлди
10:09 / 2024-12-18

Юртимиз олий таълим муассасалари талабаларини китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид “Маърифат улашиб” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳам лойиҳа доирасида таниқли ижодкорлар – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ботиржон Эргашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Қутлибека Раҳимбоева ташриф буюрди.

Академия ректори Музаффар Комилов “Маърифат улашиб” лойиҳаси юртимиз ёшларини адабиётга ошно этишдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётганини таъкидлаб, келгусида ижодкорлар иштирокида махсус дарслар, ижодий давра суҳбатлари, “Шеърият” тўгараклари ташкил этиш талабалар учун фойдали бўлиши, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 15- ҳамда 159-умумтаълим мактабларида давом этди.

Тадбирда юртимизда ёш авлоднинг таълим олиши, истеъдод ва иқтидорларини намоён этишлари учун яратилган шароитлар хусусида сўз юритилди. Мактаб ўқувчилари томонидан шеърлар ижро этилди. «Китоблар кўргазмаси» ташкил этилди. Унда Академия профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган китоблар билан биргаликда нашриётларнинг янги нашр этилган илмий-маърифий, бадиий китоблари тақдим қилинди.

Маълумки, жадидчилик ҳаракати ХIХ аср охири ХХ аср бошида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ҳаракат ҳисобланади.

Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсади Туркистонни ўрта асрлар қолоқлиги ва диний хурофотдан озод қилиш, халқни маърифатли қилиш, озод ва фаровон жамият қуришдан иборат эди.

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маърифатпарварларнинг ижоди ва ҳаётини ўрганиш янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида “Талабалар театр студияси” томонидан тақдим этилаётган “Жадидлар армони” номли спектакль намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Спектаклда жадидчиликка асос солиниши тарихи, унинг намояндалари тақдири, жадидларнинг юртимиз тарихида қолдирган изи ҳақида ҳақида ҳикоя қилинади.

Маънавий-маърифий тадбирлар Талабалар турар жойидаги давра суҳбати билан давом этди.

Академия проректори Илёс Мирзиётов олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Академия инфратузилмасида имкониятлари чекланган (ногирон) талабалар учун, уларнинг тоифаларига (кўзи ожиз, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган ва бошқалар) мувофиқ шароитлар яратилган.

Н.Усмонова, ЎзА