Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат улашиб”: ижодкорлар билан учрашув
11:46 / 2025-11-20

Адабиёт ва журналистика соҳасидаги ижодкорлар билан бевосита учрашув ёшлар маънавияти ҳамда дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Андижон давлат техника институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади талабалар ўртасида ўқиш ва ижодга бўлган қизиқишни ошириш, мамлакатимиз адабий муҳитига ҳисса қўшаётган ижодкорлар билан мулоқот имкониятини яратиш.

Учрашув институтнинг асосий биносида ташкил этилиб, талабалар ва ёш ижодкорлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Нурулло Остонов ва Яҳё Тоғаев таклиф этилди.

Учрашув давомида адиблар ўз ижодий фаолиятлари, ёзувчилик йўлида дуч келган қийинчиликлар ва уларни енгиш тажрибалари билан ўртоқлашди.

[gallery-26333]

– Бугун мен ижодкорлар билан учрашиб, уларнинг ҳаётий ва ижодий тажрибасидан илҳом олдим, – дейди институт талабаси Яҳёбек Мажидов. – Бу учрашув мени янги ғоялар устида ишлашга ундади. Ёзаётган ижодий ишларимни янада юксак даражага олиб чиқиш учун қатъият билан ҳаракат қилишим кераклигини англаб етдим.

Тадбир якунида меҳмонлар ёшлар билан мулоқотнинг аҳамияти ва ижодий фаолиятнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб, талабаларни адабиёт ва журналистика соҳасида фаол бўлишга ундади. Учрашув давомида иштирокчилар ўртасида самимий ва очиқ мулоқот ўрнатилди, бу эса талабалар учун катта маънавий рағбат бўлди.

“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашув нафақат адабиёт ихлосмандлари, балки барча талаба-ёшлар учун фойдали, илҳомлантирувчи ва маънавий бойитувчи тадбир бўлди. Шу каби ижодий мулоқотлар ёш авлодни билимли, тафаккурли ва ватанпарвар инсон бўлиб етишишларида алоҳида аҳамият касб этади.  

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари