Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат улашиб” — адабиёт ва маънавиятга чорлов
14:33 / 2025-11-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон давлат педагогика институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида адабиёт ва маънавият кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Учрашувда лойиҳанинг ёшлар дунё қарашини янада кенгайтириш, уларни китоб ўқишга жалб этиш ва миллий адабиётга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

[gallery-26051]

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон ва шоирa Дилором Эргашева иштирокида талаба-ёшлар билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.  Ижодкорлар ёшларга ўз ижодий изланишлари, адабиётнинг инсон қалбига таъсири ҳамда китобхонликнинг маънавий ҳаётдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди. Тадбир давомида талаба-ёшлар меҳмонлардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, учрашув жараёнида институт театр студияси иштирокчилари томонидан адиблар асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди, талаба-ёшлар шеър ва ғазаллардан намуна ижро этдилар.

“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бундай учрашувлар ёшларнинг адабиёт ва китобга бўлган қизиқишини ошириш, маънавий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА