Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат карвони” Бухорода
09:57 / 2025-05-31

Бухорода Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Бухоро давлат техника университети ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди. Таъкидланганидек, ушбу марказ нафақат ўтмиш ҳақида ҳикоя қилувчи, балки тарих, бугун ва келажакни уйғун боғлайдиган, тараққиёт йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур ва маърифат масканидир.

Шунингдек, халқаро илмий жамоатчилик томонидан юртимиз заминида яшаб ўтган буюк аллома ва мутафаккирларнинг фан ва маданиятга қўшган беқиёс ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Ислом цивилизацияси маркази тарихий меросимизни асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ҳамда жамиятнинг маънавий тараққиётига хизмат қилувчи улкан лойиҳа сифатида эътироф этилди.

Долзарб аҳамиятга эга бу каби маърифий-маданий тарғибот тадбирларида қатор лойиҳалар, яъни “Цивилизациялар – Шахслар – Кашфиётлар” шиори остида илмий-инновацион лойиҳалар тақдимотлари, амалиётга йўналтирилган семинар-тренинглар, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” мавзусида конференция, форум ва анжуманлар, “Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий киноижодкорлар иштирокида буюк аждодларнинг маданий меросини кенг тарғиб этувчи фильмлар намойиши шулар жумласидан. Шунингдек, бошқа илмий, ижтимоий ва инновацион ташаббуслар ҳам кўзда тутилган. Бир сўз билан айтганда, “Маърифат карвони” – юртимиз зиёлилари учун ягона платформа сифатида хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти фаоллар залида “Фаровон ҳаётга илк қадам” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ва амалий машғулот бўлиб ўтди. Унда, “Маҳалла муҳитида ижтимоий фаоллик ва ўзини ўзи банд қилиш маданиятини ривожлантириш” мавзусида маърузалар тингланди. Аҳолини боқимандалик кайфиятидан чиқариш, шукроналик руҳини сингдириш таъкидланди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғ” шиори остидаги “Тирик тарих” лойиҳаси доирасида миллий фильм намойиши Қоракўл тумани Маданият марказида ўтказилди. 

Анжуманда “Маърифат тарғиботчилари” жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов, университет ректори Садоқат Сиддиқова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими бошлиғи Марҳабо Пардаева ҳамда тарихчи олимлар қатнашди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.